А Серия. "Интер" кичик ҳисобда ғалаба қозониб, турнир жадвалида яққол пешқадамга айланиб олди

А Сериянинг 5-туридан ўрин олган "Эмполи" - "Интер" баҳсида миланликлар 0:1 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйиндаги ягона голни Димарко урди. Ҳимоячи 51-дақиқада супер зарбаси билан ҳисобни очди ва шу билан бирга жамоасига ғалаба келтирди.

3 очкони қўлга киритган "Интер" турнир жадвалида 15 очко билан яққол пешқадамга айланиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!