А Серия. "Интер" муҳим ғалабани қўлга киритиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини нақд қилди
А Сериянинг 37-туридан ўрин олган "Интер" - "Аталанта" баҳси миланликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Мезбонлар таркибида Мартинес, Лукаку ва Брозович рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Пашалич жавоб голини киритди. Шунингдек, Онана сўнгги дақиқаларда автагол урди.
Шу тариқа, "Интер" турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олди. "Аталанта" эса 5-поғонада бормоқда.
Фикрлар