А Серия. "Интер" "Наполи"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди
А Серия доирасида бўлиб ўтган "Наполи" -"Интер" учрашуви меҳмонларнинг 3:0 ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.
Ўйинда Чалханоглу супер голи билан ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқада Барелла орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Тюрам эса баҳсга нуқта қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг миланликлар турнир жадвалида 1-ўринга қайтди. "Наполи" эса 5-поғонага жойлашди.
Фикрлар