А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"га имкониятни бой берди

Милан шаҳридаги "Жузеппе Меацца" стадионида кечган учрашувда меҳмонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди. Беллашувдаги ягона гол 12-дақиқада Сергей Милинкович-Савич томонидан киритилди.

Шу тариқа "бургутлар" ҳисобидаги очколар сони 48 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. "Нерадзуррилар" эса 53 очко билан 3-поғонада қолишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!