А Серия. "Кальяри"дан супер камбэк! Шомуродовдан эса ассист

А Сериянинг 15-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Сассуоло" ўйини бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, Эрлик 7-дақиқада ҳисобни очди. Учрашувнинг 62-дақиқасида меҳмонлар таркибидан Трессолди қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Бундан эса сардиняликлар фойдаланиб қолди. 90+4 дақиқада Лападула имкониятларни тенглаштирган бўлса, 90+9 дақиқада Паволетти ғалаба голини урди. Ушбу голга эса Шомуродов ассистентлик қилди.

Шу тариқа, "Кальяри" турнир жадвалида 13 очко билан 16-ўринга чиқиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+79152058767
12/12/2023 07:49
Энди кетирги сафар гол урганда еки ассит булгунча (агар булса) тухтамай езилади хамма сайтларда шома ун хурсандмиз бунчалик кукларга кутараверманглар у хам инсон
&
Рахим
12/12/2023 09:59
Шома зур худо хохласа Узбекистонни чемпион килади
&
Liverpool-Afzal
12/12/2023 02:50
Ассист богандаям а-серияни энг чиройли голига ассисст, Элдор енди очиласан