А Серия клублари ЕЧЛнинг янги мавсумида энг камида қанча даромад топишлари мумкин?
Янги мавсумда УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этувчи А Серия клублари - "Ювентус", "Наполи", "Рома" ва "Интер" ушбу мусобақа давомида энг камида қанча даромад топишлари ҳисоблаб чиқилди.
Унга кўра Чемпионлар лигаси италян клублари учун омадсиз кечган тақдирда ҳам улар яхшигина пул ишлаб олишади. Масалан “Ювентус” 58,4 миллион, "Наполи" - 39,5 миллион, "Интер" ва "Рома" эса 38,9 миллион евродан даромад кўради.
Маълумот учун УЕФА Чемпионлар лигасининг умумий жамғармаси 1,95 миллиард еврони ташкил этади ва шунинг 25% гуруҳ босқичи иштирокчиларига мукофот тарзида берилади, 30% эса қайд этилган натижаларга қараб тўланади. Яна 30 % эса сўнгги 10 йилдаги УЕФА рейтингидаги ўрнига қараб жамоаларга берилади. Қолган 15 фоизи эса маркетинг ҳуқуқларини амалга оширишга сарфланади.
Фикрлар