А Серия клублари лигада 22 та жамоа қатнашишини хоҳлашмоқда

Машҳур журналист Никола Скиранинг хабар беришича, А Сериянинг кўплаб клублари турнир жадвалининг сўнгги поғоналарини эгаллаб турган жамоалар Б Серияга тушириб юбормаслигини исташмоқда.

Бунинг ўрнига, қуйи лигадаги энг яхши бўлиб турган 2 та жамоани А Серияга қўшиб, кейинги мавсумни 22 та клуб билан ўтказишни таклиф қилишмоқда.

Шу тариқа, 2 мавсумни ўтказиб, 2022 йилдан яна жамоаларнинг сони 20 тага қисқартирилади.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус кассалиги туфайли Италияда чемпионат қолдирилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)