Асосий мазмунга ўтиш

А Серия. «Комо» Дувикаснинг дубльи эвазига «Сассуоло»ни мағлуб этди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Комо» уйда «Сассуоло»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди, Дувикас дубль қайд этди.

Италия чемпионатининг 8-турида «Комо» ўз майдонида «Сассуоло»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида гол киритилмади. Танаффусдан кейин эса мезбонлар тезда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 49-дақиқада Дувикас рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Комо»ни олдинга олиб чиқди.

60-дақиқада грек ҳужумчиси яна бир бор ўзини кўрсатди. Дувикас дубл қайд этиб, жамоасининг устунлигини икки карра оширди.

Иккинчи голдан кейин «Сассуоло» ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қилди, бироқ мезбонлар дарвозасига йўл топа олмади. Шу тариқа, «Комо» учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ