А Серия. Марказий ўйинда ғалаба қозонган

Италия А Серияси 8-туридан ўрин олган "Наполи" - "Милан" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

"Россонеррилар" юлдузи Златан дублни расмийлаштирган бўлса, Йенс-Питер Хауге бир бор рақиб постини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Неаполликлар сафида ушбу голларга Дрис Мертенс ягона голи билан жавоб қайтара олди.

Ушбу ғалаба миланликларни 1-ўринга қайтарган бўлса, "Наполи" 6-поғонани банд этган.

Наполи

  • Дрис Мертенс 63'

А Серия 8-тур

23/11/2020, 00:45

1
:
3
Тугади

Милан

  • Златан Ибрагимович 20', 54'
  • Йенс Петер Хауге 90'

Стадион: San Paolo 0 томошабин

Бош ҳакам: Paolo Valeri

45'
90'

  • 90+6'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+5'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Хауге ўйинга нуқта қўйди!

    Марказда тўпни қабул қилган Хауге ажойиб рейд уюштириб, дарвозабон устидан тўпни ошириб қўйди.

  • 90+3'

    Франк Кессига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 90+1'

    Ҳимоячидан яхши қоча олган Коломбонинг зарбасини Мерет бартараф этишга муваффақ бўлди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Фабиан Руиснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси устунга тегди.

  • 86'

    Карточкалар бироз кўпайиб кетди: бу сафар Кастильехо огоҳлантирилди.

  • 84'

    "Милан" яхши ҳужум уюштирди. Бироқ сўнгги нуқта қўядиган футболчи етишмаяпти.

  • 81'

    Марио Руи сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 79'

    Жароҳат олган Златан ўрнига Лоренцо Коломбо ўйинга қўшилди.

  • 78'

    Златанга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 76'

    Франк Кесси огоҳлантирилди.

  • 74'

    Анте Ребич ҳамда Алексис Салемакерс захирга олинди. Улар ўрнига Йенс Хауге ва Самуэль Кастильехо ўйинга қўшилди.

  • 73'

    Андре Петанья қулай имкониятни кўкка совурди. Унинг зарбаси кучсиз чиқди ва дарвозабонга ортиқча муаммо туғдира олмади.

  • 70'

    Назорат майдон эгалари томонга ўтиб кетди. "Милан" ҳимоячда тартибли ўйнашга ҳаракат қиляпти.

  • 68'

    Маттео Политано ўрнига Андреа Петанья майдонга тушди.

  • 65'

    Тьемуе Бакайоко иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди.

  • 63'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мертенс ҳисобни қисқартирди.

    Жарима майдони ичида рақиби хатосидан унумли фойдаланган Мертенс гол киритди.

  • 60'

    Златаннинг навбатдаги голи офсайд туфайли инобатга олинмади.

  • 59'

    Анте Ребич огоҳлантирилди.

  • 56'

    петр Зельинмкий майдонга тушади.Ирвинг Лосано ўрнига 

  • 54'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Златан дулбни расмийлаштирди.

    Жарима майдонига узатилаган тўпни Ибрпгимович дарвозага йўллади.

  • 53'

    Маттео Политанонинг зарбасидан кейин фақатгина бурчак тўпи ишлаб олинди.

  • 50'

    "Наполи" тики-такани яхши уддаламоқда.

  • 48'

    Давиде Калабрия огоҳлантирилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Тайм сўнгини миланликлар фаол ўтказяпти.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Франк Кессига тиббий ёрдам керак.

  • 42'

    Стандарт вазиятдан жарима майдонига оширилган тўпни "Милан" футболчилари катта қийинчилик билан бартараф этди.

  • 39'

    Мезбонлар рақиб жарима майдонига ёриб киришга қийналяпти. Шу сабабли, узоқ масофадан тез-тез зарбалар гувоҳига айланяпмиз.

  • 37'

    Гаттузо шогирдлари ўйин тизгинини қўлга олди. Бу сафар Кулибали зарба берди.

  • 35'

    Лосанонинг зарбаси хавфли чиқди. Бироқ озгина ноаниқ.

  • 34'

    Миланликларнинг бурчак зарбасини қайтариб, дарҳол қарши ҳужумга ўтган неаполликлар яхши қарши ҳужум уюштирди.

  • 34'

    Калабрия узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди.

  • 31'

    Политанонинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 29'

    Яна бир зарбани Доннарумма қайтаришга эришди.

  • 27'

    Майдон эгалари "россонерилар" ҳимоясидаги саросимадан фойдаланиб, кетма-кет зарбалар йўллади. Бироқ тўп дарвозага киришни истамади. Гоҳ дарвозабон, гоҳ тўсин тўпни қарши олди.

  • 24'

    "Милан"нинг тезкор қарши ҳужумини Ребич давом эттирди. Унинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 22'

    Гол ўтказиб юборган неаполликлар фаолликни оширди.

  • 20'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Златан ҳисобни очди!

    Теонинг заргарона узатмасини Ибрагимович дарвозага жойлаб қўйди!

  • 19'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Кулибали узоқлаштирди.

  • 16'

    Бакайоко рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 14'

    Бу сафар ҳам Салемакерс эътибор марказида: Унинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 12'

    Майдон марказида Салемакерс рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам бу сафар уни аяди.

  • 10'

    Чалҳанўглунинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Мерет қайтарди.

  • 9'

    Златаннинг узатмасидан кейин Ребич тўпни дарвозага тўғирлаб юбора олмади. Қулай имконият қўлдан бой берилди.

  • 8'

    Энди миланликлар тўпни ўзларида ушлаб турибди. Ҳар икки жамоа прессингда ўйнашни яхши билади. Бу борада ҳам кучли қарама-қаршилик кўрамиз.

  • 6'

    Тўпни қайтариш давомида Симон Кьер оёқ пайларини қўзиб олганлиги ойдинлашди. Унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

  • 5'

    Политано катта тезликда қарши ҳужумга югурди ва шеригига тўп оширди. Кьер хавфни бартараф этди.

  • 3'

    Майдон эгалари илк дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга интилмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)