А Серия. "Милан" "Аталанта" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди

Италия А Сериясининг 24-туридан ўрин олган "Милан" - "Аталанта" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда миланликлар 2:0 ҳисобида меҳмонларни мағлуб қилди.

Дастлаб, Тэо Эрнандесни супер зарбасидан сўнг Муссо ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Баҳснинг сўнгги дақиқаларида Мессиас ҳам ўз номига битта гол ёздириб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, "Милан" турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. Клуб ҳамшаҳари билан бир ҳил 47 очко тўплаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!