А Серия. “Милан” сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди

Ҳозиргина Италия А Серияси 28-туридан ўрин олган “Женоа” ҳамда “Милан” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

“Луиджи Феррарис” стадионида кечган қарама-қаршиликнинг сўнгги  дақиқасида Андре Силва томонидан киритилган ягона гол “россонерилар”га муҳим бўлган ғалабани олиб келди.

Италия А Серияси. 28-тур

Женоа – Милан 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 90 Андре Силва.

Женоа – Перин, Бираски, Сполли, Зуканович, Ригони (Омеонга, 74), Лазович, Хильемарк, Лаксальт, Бертолаччи, Галабинов (Лападула, 75), Пандев (Бесса, 81).

Милан – Доннарумма, Романьоли, Бонуччи, Родригес, Биглия, Чалханоглу (Андре Силва, 68), Кессиэ, Борини, Бонавентура (Калабрия, 80), Сусо, Калинич (Кутроне, 60).

Огоҳлантириш: Бертолаччи (79).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!