А Серия. "Наполи" аутсайдер майдонида ожиз қолди, "Ювентус" билан орадаги фарқ 18 очкога етди
"Карло Кастельани" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Даставвал 29-дақиқада Исмаэль Беннакернинг узатмасидан сўнг Диего Фариас рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди.
44-дақиқада эса Пётр Зелиньски мувозанатни тиклади. 52-дақиқада Жованни Ди Лоренцо томонидан киритилган гол эса мезбонларга 3 очко олиб келди.
Шу тариқа "Эмполи" ҳисобидаги очколар сони 28 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 17-ўринга кўтарилиб олди. "Наполи" эса 63 очко билан 2-поғонада бормоқда. Пешқадам "Ювентус" билан орадаги фарқ эса 18 тага етди.
Фикрлар