А Серия. "Наполи" ишончли тарзда ғалаба қозонди

А Серия 9-туридан ўрин олган "Верона" - "Наполи" баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Неаполликлар сафида Хвича дубль муаллифига айланган бўлса, Политано ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Мезбонларнинг ягона голи Лазович томонидан киритилди. 

Очколари сонини 17 тага етказиб олган неаполликлар А Серия турнир жадвалида 5-поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!