А Серия. "Наполи" "Кальяри" устидан ғалаба қозонди

  • 17 декабрь, 2023, 00:28
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

А Сериянинг 16-туридан ўрин олган "Наполи" - "Кальяри" учрашуви бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, 69-дақиқада Осимхен ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Паволетти имкониятларни тенглаштириб қўйди, 75-дақиқада эса Осимхеннинг пасидан кейин Кварацхелия ғалаба голини урди. 

Шу тариқа, неаполликлар турнир жадвалида 4-ўринга чиқиб олди. "Кальяри" эса 16-поғонада турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!