А Серия президенти мавсум якунланишига умид қилмоқда

Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина А Серия жорий мавсумини якунлаб олишига умид қилмоқда.

"Биз мавсумни якунлаб олиш учун бир қатор вариантларни кўриб чиқмоқдамиз. Асосий мақсадимиз 2019-2020 мавсумини якунлаб олиш. Аммо янги мавсум ҳақида ҳам бош қотиришимиз керак", - дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда TMW.

Таъкидланишича, айни дамда Италияда коронавирус пандемияси билан зарарланганлар сони 92 мингдан ошди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!