А Серия қачондан давом эттирилади?

Италияда спорт тадбирларини, жумладан А Серия баҳсларини май ойи охиридан давом эттириш режаси устида иш олиб борилмоқда.

Режани Италия футбол федерацияси, А Серия раҳбарияти ва мамлакат Спорт вазири Винченцо Спадофора ишлаб чиқмоқда. Унга кўра, мавсум 24 ёки 31 майдан давом эттирилиши кутилмоқда. Машғулотларга эса 3 майдан киришиш мумкин бўлади. Айни вақтда мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари бироз секинлашди.

Машғулотни давом эттиришдан олдин, ўйинчилар ва уларнинг энг яқин қариндошлари коронавирус тестидан ўтиб, натижалар чимагунига қадар ўзларини изоляция қилиб турадилар. Агар, барча тестлар манфий натижани кўрсатса, машғулотлар давом эттирилади.

Маълумот учун, Италия чемпионати 26-турдан сўнг тўхтатиб қўйилган. Айни вақтда "Ювентус" 63 очко жамғарган ҳолда 1-ўринни эгаллаб турибди. Туринликлардан бир очко кам жамғарган "Лацио" эса 2-поғонадан ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!