А Серия. "Рома" бугун Турин клубини қабул қилади
Бугун Италия А Сериясида 14-тур баҳслари давом эттирилади. Биз учун аҳамиятлиси, "Рома" бугун "Торино" билан куч синашади.
Ўйин Римда бўлиб ўтади. Жозе Моуриньо шогирдлари туринликларга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.
"Рома" айни пайтда 13-турдан сўнг 22 очко билан 5-ўринда бормоқда. "Торино" эса шунча ўйинда 17 очко жамғарган ҳолда 12-поғонани банд этган. Элдор Шомуродов 10 учрашувда битта гол урди.
Фикрлар