А Серия. "Салернитана" мавсумдаги илк ғалабасини "Лацио" устидан қўлга киритди

Италия А Сериясининг 13-туридан ўрин олган "Салернитана" - "Лацио" баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Майдон эгалари сафида Кастанос ва Кандрева ўз номини таблога ёздириб қўйди. Римликларнинг ягона голига эса Иммобиле муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, "Салернитана" 3 очкони қўлга киритиб, 8 очко билан 20-ўринда қолди. "Лацио" 17 очко тўплаган ҳолда 10-ўринни банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!