А Серия. Шомуордов захирадан майдонга тушган учрашувда "Специя" дуранг ўйнади

Италия А Серияси 25-туридан ўрин олган "Специя" - "Верона" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Қайд этиш лозим, легионеримиз Элдор Шомуродов мазкур ўйиннинг 75-дақиқасида Агудело ўрнига майдонга тушди.

Айни вақтда специяликлар А Серия турнир жадвалида 21 очко билан 17-поғонани банд этиб турибди. 18 очкоси бор "Верона" 18-ўриндан жой олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!