А Серия. Шомуродов ярим соат ўйнаган баҳсда "Кальяри" дуранг натижа қайд этди

Италия А Сериясининг 4-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Удинезе" баҳси бўлиб ўтди. Унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувда икки жамоада ҳам кўплаб имкониятлар юзага келди. Бироқ беллашувда ҳисоб очилмади. 

"Кальяри" сафида тўп тепадиган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 60-дақиқада захирадан майдонга туширилди. 

Шу тариқа, "Кальяри" 1 очкони қўлга киритиб, 2 очко билан турнир жадвалида 18-ўринга чиқиб олди. "Удинезе" 3 очко тўплаган ҳолда 16-ўринни банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!