А Серия. "Специя" сенсацион тарзда "Интер"ни мағлуб этди, Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди
А Серия 26-туридан ўрин олган "Специя" - "Интер" баҳси якунланди. Мазкур беллашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида кучли рақибдан устун келди.
Дастлаб, Шомуродов ўрнига захирадан майдонга тушган Мальдини 55-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 82-дақиқада ўтиб бораётган бир пайтда Лукаку пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Кўп ўтмай, аниқроғи, 86-дақиқада "Специя" ҳам 11 метрли жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди ва Нзола пенальтини голга айлантирди.
Очколари сонини 24 тага етказиб олган специяликлар 17-поғонани банд этиб турибди. "Нерадзуррилар" мағлубиятга қарамай, 2-ўринда қолди.
Қайд этиш лозим, легионеримиз Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 2-тайм аввалида захирага олинди.
Фикрлар