А Серия. "Ювентус" сафарда ғалаба қозонди, туринликлар "Интер"ни қувлашда давом этади

А Сериянинг 17-туридан ўрин олган "Фрозиноне" - "Ювентус" учрашуви бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар 1:2 ҳисобида зафар қучди. 

12-дақиқада Йилдиз ҳисобни очган бўлса, Баез 51-дақиқада имкониятларни тенглаштирди. 81-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Влахович туринликларнинг иккинчи ва ғалаба келтирувчи голини урди. 

Ушбу ғалаба орқали "Юве" турнир жадвалида 40 очко билан 2-ўринни мустаҳкамлаб қўйди. Пешқадам "Интер" битта кам ўйин ўтказган ҳолда 41 очко тўплашга муваффақ бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!