А Серия. «Ювентус» сафарда «Лечче»ни мағлуб этди
Muhammadqodir Ruzmatov
«Ювентус» сафарда «Лечче»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди, голлар Маккенни ва Дуглас Луис томонидан урилди.
Италия чемпионатининг 8-турида «Ювентус» сафарда «Лечче» меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Дуглас Луиснинг узатмасидан сўнг Уэстон Маккенни ҳисобни очди. 41-дақиқада эса Федерико Гаттининг голли узатмасидан кейин Дуглас Луис туринликларнинг устунлигини оширди.
Иккинчи бўлимда мезбонлар ҳисобни ўзгартиришга ҳаракат қилди, бироқ «Ювентус» ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва учрашувни ғалаба билан якунлади.
Изоҳлар (0)