
А Серия. "Ювентус" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
А Серия 25-туридан ўрин олган "Аталанта" - "Ювентус" учрашуви якунланди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Дастлаб "Аталанта" сафида Малиновский (76-дақиқа) ҳисобни очган бўлса, Данило 90+2-дақиқада мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, "Аталанта" очколари сонини 44тага етказиб олди ва турнир жадвалида 5-ўриндан жой эгаллаб турибди.
"Ювентус" 46 очко тўплаган ҳолда 4-поғонани банд этган.
Фикрлар