А Серия. "Ювентус" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутилиб қолди

А Серия 33-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Болонья" ўйинида жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, 52-дақиқада Марко Арнаутович ҳисобни очган бўлса, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг бешинчисида Душан Влахович мувозанатни тиклади. 

Шу тариқа, туринликлар ҳисобидаги очколари сонини 63 тага етказиб олди. Айни вақтда улар Италия чемпионати турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. 38 очкоси бор "Болонья" 13-поғонани банд этган. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!