А Серия. "Ювентус" сўнгги турда мағлубиятга учради
А Серия 38-туридан ўрин олган "Фиорентина" - "Ювентус" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Флоренцияликлар сафида Дункан 45+1-дақиқада ҳисобни очди. 90+2-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Гонсалес фарқни иккитага етказиб қўйди.
Шу тариқа, "бинафшаранглилар" очколари сонини 62 тага етказиб олди. Айни вақтда улар А Серия 7-ўринидан жой олган. 70 очкоси бор туринликлар 4-поғонани банд этган.
Фикрлар