А Серия. "Ювентус"дан йирик ғалаба, "Лацио" кутилмаганда мағлуб бўлди

Италия чемпионати старт олди. Биринчи турдан ўрин олган "Удинезе" - "Ювентус" ва "Лечче" - "Лацио" баҳслари ўз якунига етди. 

"Удинезе" - "Ювентус" ўйинида 3:0 ҳисобида туринликлар ғалаба қозонди. Голларни Кьеза, Рабьо ва Влаховичлар урди. 3 очкони қўлга киритган Аллегри шогирдлари 2-ўринга, "Удинезе" эса 20-поғонага жойлашди. 

"Лацио" эса "Лечче" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. 26-дақиқада Иммобиле ҳисобни очган бўлса, мезбонлар сўнгги дақиқаларда икки марта жавоб қайтарди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!