А Серияда нархи энг кўп ошган футболчи ким?
Transfermarkt портали турли лигалардаги футболчиларнинг трансфер суммаларига ўзгартиришлар киритишда давом этмоқда.
Навбат, Италия А Сериясига келди. Бу лигада нархи энг кўп кўтарилган футболчи “Интер” вакили Лаутаро Мартинес бўлди. Мавсум бошидан бери тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган аргентиналик жаҳон чемпиони 15 миллион еврога қимматлади.
Энди Лаутаро Мартинесни трансфер қилмоқчи бўлган клублар 100 миллион евродан бошланган таклифларни жўнатади.
“Интер”нинг ҳимоя қўрғони бўлган Федерико Димарконинг трансфер қийматига 10 миллион евро қўшилди ва умумий сумма 45 миллион еврога етди.
“Милан” ҳииоячиси Малик Тшаунинг нархи ҳам 10 миллион еврога кўтарилиб, бундан буён 30 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар