А Серияда навбатдаги истеъфо юз берди

  • 1 ноябрь, 2019, 20:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Удинезе" клуби раҳбарияти қайд этилаётган қониқарсиз натижалар сабаб жамоа бош мураббийи Игор Тудорни истеъфога чиқарди.

Таъкидлаш керакки, жамоа ўтказилган сўнгги 2 та ўйинда "Аталанта" (1:7) ва "Рома"га (0:4) йирик ҳисобларда имкониятни бой бериб қўйди.

Айни дамда Лука Готти бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Удинезе" бош мураббийлик лавозимига Массимо Каррера, Женнаро Гаттузо, Франческо Гвидолин, Стефано Колантуоно ва Паскуале Марино каби мутахассислар номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Удинезе” А Сериянинг ортда қолган 10 та туридан сўнг 10 очко билан 14-поғонасида бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!