А Сериянинг 3-тури “Сан-Сиро”даги марказий ўйин билан бошланади
Ads

Бугун Италия А Сериясининг 3-тур учрашувларига старт берилади. Эътиборлиси, турни “Милан” ҳамда “Рома” клублари ўртасидаги марказий учрашув бошлаб беради. Одатда ушбу жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршиликлари доимо томошабоп бўлиб келган.

Қуйида эса “Милан” ва “Рома” жамоалари тўқнашувига оид баъзи қизиқарли маълумотлар билан танишиб олишингиз мумкин:

- “Милан А Серия доирасида ўтказилган сўнгги 7та уй учрашувининг бор йўғи 1тасида мағлуб бўлган. 3та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, қолган 3тасида дуранг қайд этган.

- “Рома” эса чемпионат доирасида ўтказилган сўнгги 3та баҳсдан фақат 1тасида ғолиб чиққан. 1та ўйинда дуранг қайд этган, яна 1тасида мағлуб бўлган.

- Ушбу жамоаларнинг “Сан-Сиро”да кечган сўнгги 3та ўйинида римликларнинг қўли баланд келган. Аммо, “Рома” ўшангача 5 йил давомида “Милан” майдонида ғалаба қозона олмаган.

"Милан" - "Рома"
 
Стадион: "Сан-Сиро" (Милан, Италия)
 
Бошланиш вақти: 23:30
 
Бош ҳакам: Марко Гуида (Торре-Аннунциата, Италия)
 
Тахминий таркиблар:
 
"Милан": Доннарумма - Абате, Кальдара, Романьоли, Родригес, Кессье, Билья, Бонавентура, Сусо, Игуаин, Чалханоглу.
 
"Рома": Ольсен - Коларов, Манолас, Фасио, Карсдорп, Росси, Нзонзи, Эль-Шаарави, Пасторе, Ундер, Жеко.