Аббос Атоев, Фазлиддин Ғоибназаров, Шаҳрам Ғиёсов кабиларнинг муваффақиятларига ҳисса қўшган мутахассис ёшлар терма жамоасининг катта мураббийига айланди

  • 10 сентября, 2021, 16:08
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Tecno

Эндиликда ёшлар терма жамоаси катта мураббийи сифатида Олим Муҳаммедов Музаффарович фаолият олиб боради.

photo_2021-09-10_16-00-56

Маълумот учун, Олим Муҳаммедов 1973 йил 9 июнь куни Бухорода таваллуд топган. Спорт устаси. Аббос Атоев, Фазлиддин Ғоибназаров, Шаҳрам Ғиёсов ва яна бир қатор боксчиларимизнинг муваффақиятларида ушбу мутахассиснинг ҳам хизмати катта. Бир қатор хорижий мамлакат терма жамоаларида мураббий сифатида ишлаган.

Бунгача ушбу лавозимда Ҳамид Тангрибергенов фаолият олиб борарди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию