Аббос Отахонов АГМКни тарк этди ва собиқ клубига қайтди

Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз таркибини собиқ ўйинчилари эвазига тўлдиришда давом этади. Бугун “Металлург” ПФК Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод, тажрибали марказий ҳимоячи Аббосжон Отахонов билан шартномани расмийлаштирди.

Аббосжон Отахонов бир йиллик танаффусдан сўнг яна қадрдон жамоасига қайтди. Футболчилик фаолиятини Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида бошлаган (2015-2016) Отахонов 2017 йилги мавсумни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида ўтказганди. 2018-2020 йиллар мобайнида эса Бекободнинг “Металлург” жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Ўтган мавсумни эса Аббос Тошкент вилоятининг бошқа бир клуби – АГМКда ўтказди.

аббос

2018 йили Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлган. Шунингдек, Ўзбекистон чемпиони (2015), Ўзбекистон Суперкубоги финалчиси (2015, 2016), мамлакат миллий терма жамоасига жалб этилган Аббос Отахонов Ўзбекистон чемпионатлари доирасида 116 та учрашувда майдонга тушган. Шулардан 102 тасини бошланғич таркибда, 14 тасини эса захирадан тушган ҳолатда ўтказган. Рақиблар дарвозасига 4 та гол киритган. 21 марта сариқ карточка билан жазоланган, - дейилади “Металлург” матбуот хизматининг хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!