Аббосбек Файзуллаев: Раҳматли тоғам шундай ҳаракатга қарши кўникма ҳосил қила олмасанг қийин бўлади, деб кўп таъкидлар эдилар
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги нимчорак финалида Таиланд билан куч синашди. Қийин кечган беллашувда ҳамюртларимиз 2:1 ҳисбида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
Аббосбек Файзуллаев ўйиннинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Матбуот анжуманида Файзуллаев ўз фикрларини билдирди.
- Халқимизни ғалаба билан табриклайман. Улар ғалабага ҳақли эди. Бизни экран қаршисида ҳам кўплаб мухлислар қўллаб турди. Кейинги босқичга ҳақли эдик ва мақсадимизга эришдик.
қайси позицияда ўйнашнинг фарқи йўқ. Асосийси жамоага фойда берса бўлди. Бугун олдинда Остон Ўрунов, Жалолиддин Машарипов билан яхши учлик ҳосил қилдик. Тез-тез жойимизни алмаштирдик. Бу фойда бериб рақиб анча чалғиди.
Мен ёшлигимдан рақибларимнинг кўп қўполлик ишлатишига ўрганиб қолганман. Лекин бунга қарши ҳарактер кўрсатишга уриняпман. Чунки раҳматли тоғам шундай пайтда бундай ҳаракатга қарши кўникма ҳосил қила олмасанг қийин бўлади, деб кўп таъкидлар эдилар.
Учрашув охирида бироз чарчаганим учун мураббийдан ўзим алмаштиришларини сўрадим. Сабаби менинг ўрнимга бошқа кучга тўла футболчи майдонга тушгани фойдали.
Қатарга қарши ўйин жуда қизиқарли бўлади. Чунки улар уйда, ўз мухлислари қаршисида ўйнайди. Лекин биз ҳозирдан кейинги учрашувга тайёргарлик кўришни бошладик. Тикланиш жараёнини ўтказамиз, - деди Аббосбек Файзуллаев.
Фикрлар