Абдуғаниев ва Ғуломов илк бор...
“Андижон” мавсумнинг иккинчи қисмини ҳам бошлаб олди. 3 август куни Суперлиганинг 14-турида “Бобур арена”да ОКМКни (2:3) қабул қилган бўлса, 7 август куни Ўзбекистон Кубоги чорак финалида Қаршида “Қизилқум” (0:3) билан ўйнади.
ОКМКга қарши ўйиннинг 35-дақиқасида ярим ҳимоячи Илҳом Абдуғаниев ўзининг аниқ зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. “Қизилқум” билан учрашувнинг 76-дақиқасида эса ҳимоячи Абдулвоҳид Ғуломов боши билан навоийликлар дарвозасига гол урди.
Эътиборли томони шундаки, Абдуғаниев ҳам, Ғуломов ҳам “Андижон” таркибида расмий ўйинларда фаолиятидаги дастлабки гол муаллифларига айландилар.
"Андижон" матбуот хизмати.
Фикрлар