Абдумалик Абдуллаев: “Андижон” осонликча “жон” бермайди

Хабарингиз бор, бугун Олий Лига сўнгги турида чемпионатда жон сақлаш учун курашаётган “Андижон” ва “Навбаҳор” ўзаро тўқнаш келади. Мазкур баҳс олдидан “лочинлар” футболчиси Абдумалик Абдуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биз Андижонга фақат ғалаба учун келдик. Мазкур беллашувдаги ғалаба биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Яъни, сув ва ҳаводек зарур ўйин. Рақиб жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсак, улар биз учун олдимизда турган довондек. Улар ҳам аҳил жамоа. Осонликча “жон” бермасликлари аниқ.

Ҳозирда жамоадошларимнинг барчаси шу учрашув ҳақида ўйламоқда, - дейди ҳужумчи.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!