Абдумалик Халоков финалда ғалаба қозониб, олтин медаль ва 200 минг долларга эга чиқди. Тўртинчи олтин муборак!

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз поёнига етмоқда. Бугун иккинчи кунги финал жанглари ўтказилади.

-57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халоков кубалик Хорта Родригезга қарши рингга кўтарилади. Жанг 17:15дан сўнг старт олади.

abdumalik-20_1

Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз кўк формада, унинг рақиби қизил либосда ҳаракат қилади.

Дастлабки раунд Абдумалик Халоковнинг фойдасига - 5:0.

Иккинчи раундда ҳам ҳакамлар ҳамюртимизнинг устунлигини қайд этишди - 4:1.

Учинчи раундда Абдумалик устунликка эришди. Якуний ҳисоб 5:0 боксчимизнинг фойдасига. 

Шу тариқа, Абдумалик Халоков Ўзбекистон терма жамоасига тўртинчи олтин медални олиб келди. Шунингдек, ҳамюртимиз 200 минг доллар пул мукофотига эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!