Абдуқодир Ҳусанов четлатилди
Франция футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра 10та расмий мусобақа учрашувида 3-сариқ карточкасини олган бир қатор футболчилар биттадан ўйинга четлатилди. Булар:
Людовик Блас ҳамда Адриан Морис ("Ренн"), Нето Боржес, Йохан Гесьтен "Клермон", Тибо де Смет "Реймс", Дэнли "Мец", Ваҳби Хазри "Монпелье" ва "Ланс" клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов. Бу ҳақида "ligue1.fr" нашри хабар берди.
Ушбу қарор Франция чемпионати, кубоги ва лига кубоги баҳсларига тегишли бўлиб, 19 март кунидан кучга киради. Шу сабаб, Ҳусанов 16 март куни "Ницца" қарши бўладиган ўйинда иштирок этиши мумкин. У 30 март бўлиб ўтадиган "Лилль"га қарши учрашувни ўтказиб юборади.
Фикрлар