Абдуқодир Ҳусанов ЕЧЛ финал босқичида майдонга тушган  тўртинчи ўзбекистонлик футболчи бўлди (фото)

Абдуқодир Ҳусанов - Чемпионлар Лигаси финал босқичида (саралашда эмас) майдонга тушган  тўртинчи ўзбекистонлик футболчига айланди! Бундан олдин Жафар Ирисметов, Максим Шацких ва Жасур Яхшибоев Европанинг энг нуфузли турнирида ҳаракат қилиш бахтига муяссар бўлганди. 

Шунингдек, 20 ёшли ҳамюртимиз бир вақтнинг ўзида ЕЧЛда майдонга тушган илк ўзбекистонлик ҳимоячи ҳамда энг ёш ўзбекистонлик футболчи ҳам бўлиб олди.

Маълумот ўрнида, у тўп тепадиган "Ланс" айни вақтда "Арсенал"га ўта йирик 6:0 ҳисобида мағлуб бўлмоқда.

ҳусанов_2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!