Абдурашид Жалолов: Бодибилдингга кириб келишимга Арнольд Шварценеггер туртки бўлган
Ads

Ўзбек спортчилари халқаро ареналарда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда. Қитъа ва жаҳон биринчиликларида совринли ўринларни банд этишиб, байроғимизнинг баланд кўтарилиши ва мадҳиямизнинг янграшига сабабчи бўлмоқда. Ана шундай спортчилардан бири Абдурашид Жалоловдир.

– Абдурашид аввало, бодибилдинг спорт турига кириб келишингиз тарихи, нега энди айнан бу спортни танлаганингиз сабаблари билан ўртоқлашсангиз?

– Авваламбор ассалому алейкум. Мен Жалолов Абдурашид Мухаммад ўғли 1986 йил Наманган вилояти Косонсой шаҳрида туғилганман. Болалигимдан спортнинг якка кураш, бокс, футбол, сузиш спортига қатнашганман. Кейинчалик эса Бодибилдинг спортига кўнгил қўйдим. Бу спортни танлашимга ёшлик пайтимдаги Терминатор фильми қаҳрамони Арнольд Шварценеггер туртки бўлган десам адашмайман. Шундан сўнг бодибилдинг, яъни тош кўтариш спорти билан шуғуллана бошладим. Ушбу спорт тури менга жуда ёқади ва инсон саломатлиги ҳамда инсоннинг ташқи қиёфасини мустаҳкам қилади.

– Албатта, сизнинг кўрсатган натижаларингиз ҳам мухлислар учун қизиқ эканлиги аниқ... бу борада ҳам маълумот бера оласизми?

– Албатта, мен Россияда шуғулланиб юрган пайтимда менга Россия чемпионатларида қатнашиш имконияти берилди. Бундан фойдаланган ҳолда мусобақаларда қатнашиб, бронза медал соҳиби бўлдим. Шундан сўнг менга бўлган қизиқиш яна ортди. Она ватанга қайтгач, Ўзбекистон чемпионатларида қатнашиш истаги туғилди. Ички чемпионатларда бир неча бор олтин медални қўлга киритдим, кейин эса юртимизда ўтган Ўрта Осиё чемпионатида 2-ўрин билан тақдирландим.

Михаил Волинкинни муваффақиятидан сўнг бу спорт турига қизиқиш янада ортди деб ўйлайсизми?

– Айниқса Ўрта Осиёнинг бизга қизиқиши кучайди, ахир Михаил Ўзбекистондан. Шу боис ҳам Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига юзлаб спортчилар келишди. Улар Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан...

– Протейин бодибилдингчи учун қанчалик аҳамиятга эга?

– Протеин бу оқсил моддаси. У айнан порошок ҳолатида бўлади. Оқсил моддаси бу ўзимиз севиб истеъмол қиладиган гўшт, балиқ, тухумда энг кўп учрайди.

– Айтингчи, бодибилдингчи учун энг охирги чўққи нимадан иборат? Яъни мусобақалардаги ютуқни назарда тутяпмиз...?

– Менимча, бу ҳар бир спортчининг истаги жаҳон чемпиони бўлиш – ватанимиз байроғи дунё ареналарида баланд ҳилпираш!

Одатда, сизни профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев билан кўп бора учратамиз...

Биз Шоҳжахон билан ака-укамиз, баъзида сирдош. Спорт соҳасида маслаҳатдош бир-биримизга. Кўпроқ бўш вақтимизда спорт билан шуғулланамиз ва бовлинг ўйнаймиз.

– Овқатланиш рецепти борасида эндигина шу спортга кириб келаётган ёшларимизга нималарни маслаҳатлар бера оласиз?

– Озишни истаганларга ёғли овқатлардан, газли ичимликлардан, ширинликлардан ва нон каби маҳсулотларни истеъмол қилмасликни, семириш учун келганларга кўпроқ оқсил моддаси кўп, углеводли маҳсулотларни истъемол қилишни тавсия этаман.

– Ўзбекистонда кучли 5 нафар бодибилдингчини ўринларга қўйиб санаб бера оласизми? Мисол учун менинг шахсий вариантим Хабибулло Низомов, Михаил Волинкин, Хамид Низамов, Нурилло Жумаев ва сиз!

– Ҳабибулло Низамов, Тимур Собиров, Михаил Волинкин, Армен Пашикян, Бекзод Шукуров...

– Ҳозирда, “Power fitness sport сlub”да мураббийлик қилаётган экансиз. Бу ерда бодибилдингдан бошқа яна қайси спорт турлари билан шуғулланиш мумкин?

– “Power fitness sport сlub” бу шаҳримиздаги энг катта заллардан бири десам адашмайман. Менга бу ердаги муҳит ёқади. Бу клуб шаҳримизда 3 та. 2 таси марказда жойлашган бўлса, 3-клуб эса Юнусободда. У ерда бодибилдингдан ташқари фитнесс, бокс, кикбоксинг, сайкл, арабча рақс, Лотин Америка рақси, кроссфит, боди пумп, гимнастика билан шуғулланиш мумкин, дам олиш учун етарлича шароитлар мавжуд.

Яқин кунларда қандай мусобақаларда иштирок этишни режалаштиргансиз?

– Худо хоҳласа Тошкентда бўлиб ўтадиган мусобақага, кейин эса Осиё чемпионатига...

Келажакда орзу ва истакларингиз нимадан иборат?

– Насиб қилса жаҳон чемпиони бўлиш ва ватанимиз байроғини кўкка кўтариб, юртимизни дунёга танитиш...

Фитнес сирлари кўрсатувини олиб борасиз. Айтингчи, бу кўрсатув пайдо бўлиши борасида  ташаббус кимдан чиққан?

– Бу кўрсатув авваллари ҳам бўлган. Паҳлавонлик мактабини Ҳабибулло Низамов олиб борганлар. Ҳозир ҳам исмини ўзгартирган ҳолда фитнесс сирлари кўрсатувини, спорт устаси Ҳабибулло ака Ҳар якшанба кузатиб боринг Спорт ТВ’да “фитнесс сирлари” кўрсатувида кўришгунча...

А.Эшматов ва Ш.Ортиқов тайёрлади

Минбар

Барча блоглар