Абдурасул Исмоилов ва Олимжон Назаров навбатдаги жангини ўтказиш учун жўнаб кетди
Бир қанча ўзбек боксчилари профессионал йўналишда Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси билан ишлаб келмоқдалар. Мураббий Бобур Нажмиддинов қўл остида машғулотлар олиб борувчи ва мана шу компания мижозлари ҳисобланган ўта енгил вазнли (50,8 кг) Олимжон Назаров ва енгил вазнли (61,2 кг) Абдурасул Исмоилов навбатдаги жангини 23 апрель куни ўтказади. Ушбу кечада Олимжон Назаров (25-5 15КО) ўзига тегишли бўлган WBО Оriental минтақавий камарини Филиппин вакили Херма Болородан (6-1, 4КО) ҳимоя қилса, Исмоилов (9-1, 5КО) ўз вазнида, ҳудди шу мавқедаги вакант камар учун бошқа бир филиппинлик Аржи Токуэрога 13-5-3, 10КО) қарши жанг олиб боради.
Бугун боксчиларимиз жамоа билан биргаликда Виетнамга жўнаб кетди. Шунингдек, мураббий Бобур Нажмиддинов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жанг учун тайёргралик яхши олиб борилди. Бунинг учун барча шароитлар яратиб берилди. Яратиб берилган шарт-шароитлар учун Отабек Муҳаммадалиевич Умаровга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Рақибларимиз ҳам оддий боксчилар эмас. Албатта чиройли ғалабага эришган ҳолда, чемпионлик камарларини ҳам Ўзбекистонга олиб келишни ният қилганмиз", - деди у.
Фикрлар