
Абдухолиқовнинг голлари туфайли жамоасининг нохуш серияси якунига етди
Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов фаолият олиб борадиган “Ал Сайлия” клуби сафарда “Ал Аҳли” меҳмони бўлди.
Мазкур беллашувда меҳмонлар 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Эътиборлиси, ушбу голларнинг иккиси ҳамюртимиз номига ёзилди.
У дастлаб 11-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очган бўлса, 30-дақиқада бирга-бир вазиятда ўзини кўрсатди.
Натижада, “Ал Сайлия”нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси ўз поёнига етди.
Қатар Юлдузлар лигаси. 21-тур
“Ал Аҳли” – “Ал Сайлия” 0:3 (0:3, 0:0)
Голлар: Абдуҳолиқов (11 пенальтидан, 30), Рибейро (24).
Фикрлар