Aбидал: Неймар "Барселона" учун доим нишонда туради

"Барселона" ўз ўйин услубига мос келадиган ҳар қандай футболчини кузатиб боради. Олдимизда узоқ мавсум турибди. Кўрамиз ҳаммаси нима билан тугаркин. Неймар биз учун трансфер мақсадимиз бўлиб қолаверади. Биз бу трансфернинг молиявий томонларини ўрганиб чиқяпмиз",- деди Aбидал.

Эслатиб ўтамиз, Бразилиялик форвард 2017-йил рекорд сумма (222 млн евро) эвазига ПСЖ га ўтган эди. Якунига етган трансфер ойнаси давомида "кўк-анорранглилар" футболчини ортга қайтаришга бир неча бор уриниб кўришди. Aммо молиявий келишмовчилик сабаб музокаралар боши берк кўчага кириб қолган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!