Абрамов "Динамо"нинг кичик ҳисобдаги ғалабасидан сўнг нима дейди?
Про лига 17-туридан ўрин олган "Арал" – "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйин ва рақиб жамоа ҳақида фикрларингиз қандай?
- "Арал" яхши жамоа. Ўз уйида бекорга бундай яхши ўйин кўрсатишмаяпти. Бугун омадимиз келди. Керакли вақтда гол уриб олдик. Бизда бир неча вазиятлар бўлди. Тўп эса шунчаки дарвозага киришни истамади. Умуман олганда, ҳақли ғалабага эришдик, деб ўйлайман. "Арал" жамоаси эса менда жуда яхши таассурот қолдирди.
- "Динамо" Про лигада мағлубиятсиз кетмоқда. Бироқ бу ўйинга қадар учинчи ўринда эди. Бунга қандай фикрдасиз?
- Мен билан кўпинча шундай бўлган. Албатта, ғалати. Осиё Кубогида ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлганди. Бу мени хайрон қолдирмаяпти. Афсуски, мағлубиятсиз кетаётган бўлсак ҳам биринчи ўринда бормаётгандик. Бугунги ғалабадан кейин биринчи ўринга кўтариламиз. Ҳаммаси яхши давом этса, ўзимизга керакли натижага эришамиз.
“Динамо” матбуот хизмати.
Фикрлар