Абрамов: Йиғинда бошқача ўйнаган эдик. Ҳозир эса...
Ads

Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” (1:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Нефтчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Хавфли вазиятларга бой ўйин бўлди. Афсуски, улардан фойдалана олмадик. Бугун йигитлардан мамнунман. Улар намойиш этган ўйиндан қониқдим. “Нефтчи” охиригача курашди. Лекин хатолар кузатилди. Бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Афсус. Дуранг ҳам натижа. Рақибга мослашиб ўйнадик. Ўйиндан олдин йигитларга керакли кўрсатмаларни беряпман. Баҳсга бўлган муносабат ва эътиборларини янада кучайтиришларини хоҳлардим.

Ҳа, қийин вазиятдамиз. Ҳозир йигитларда босим йўқ эмас. Бундай ҳолларда кучли жамоалар ҳам вазиятдан чиқиб кетишда бир қатор мураккабликларга дуч келишади. Тошкентдаги йиғинлар чоғида шогирдларим бошқача футбол намойиш этишганди. Бироқ, расмий ўйинларда тўлиқ имкониятларимизни кўрсата олмаяпмиз. Очиғи, мухлислар қаршисида ўйнаш ҳам осон эмас. Албатта стадиондаги бундай муҳитда ҳис-хаяжонларни жиловлаш қийин кечади. Муаммоларимиз бор. Улар устида ишлаймиз. Интилишда давом этамиз, - деди Абрамов