
Абрамович "Челси" борасида билдирилган навбатдаги таклифни рад этди
Абрамович АҚШ-Швейцария консорсиумининг “Челси”ни сотиб олиш бўйича таклифини рад этди.
Independent нашрининг ёзишича, россиялик тадбиркор унга билдирилган таклифга рози бўлмаган.
Аввалроқ, Роман Абрамович Лондон клуби учун 4 миллиард фунт олмоқчи экани хабар қилинганди. Консорсиумнинг таклифи эса анча паст нархга эга эди.
Қайд этиш лозимки, АҚШ-Швейцария консорсиумининг таркибига миллиардерлар Хансйорг Висс (Швейцария) ва Тодд Боэли (АҚШ) киради. Улар 8 март куни улар "Челси"га расмий таклиф билан чиқишган.
Фикрлар