Абрамовнинг нолалари етиб борди ёхуд "Бунёдкор" жамоаси ойлик олишни бошлади

Бир неча кун аввал, "Бунёдкор" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов интервьюда футболчилар маош олмаётгани борасида гапирганди. Абрамовнинг нолалари етиб борган кўринади, жамоа ойлик олишни бошлади. Бу ҳақда ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.

Вадим Абрамов: Футболчилар оиласини қандай боқишни билмаяпти. Уч ойдан буён маош йўқ. Бизга ҳар сафар «эртага, индинга» дейишдан нарёққа ўтилмаяпти

абрамов

- Кеча Бунёдкор футбол клуби ишчи-ходимлари учун байрам бўлди — улар январь ойи учун маошларини олишди. Бунда давлат активларини бошқариш агентлигининг хизмати катта бўлди, - деди Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!