Абрахам Шомуродовни “синдирди”, Моуриньо эса “Челси”дан яна ўйинчи олади!

Жозе Моуриньо “Рома”ни қабул қилиб олганидан кейин ўтган ёзда амалга оширган трансферлари орасида фақатгина Тэмми Абрахам ва Руй Патрисиу ўзини оқлади. Англиялик юлдуз ҳужумчилар рақобатида Элдор Шомуродовни “синдирди”.

“Челси” тарбияланувчиси аввалига легионеримиздан асосий ҳужумчи мақомини тортиб олди. Кўпчилик англиялик юлдузнинг асосий таркибда мунтазам ўйнаётганини унинг қиммат нархга олингани билан изоҳлади. Бироқ, бора-бора Абрахам нималарга қодирлигини кўрсата олди ва “Рома”нинг асосий ҳужумчиси ва тўпурари эканини исботлаб қўйди.

1647590769_roma

“Аристократлар” таркибига кира олмай, Томас Тухелга керак бўлмай қолган ўйинчи ўз савиясини кўрсатиб қўйиши учун “бўрилар” сафидаги 40  та ўйин кифоя қилди холос.  Бу баҳсларда рақиблар дарвозасини 23 маротаба ишғол қилган Тэмми “Рома”да дебют мавсумида кўп гол уриш бўйича клуб афсоналари Габриэль Батистута ва Винченцо Мотелланинг 21 та аниқ зарбадан иборат натижасини йўққа чиқариб, ўз рекордини ўрнатди.

Тэмми Абрахам ўз самарадорлиги билан “Челси” раҳбарларининг орзусига айланди. Улар ўйинчини қайтариш ҳақида бош қотирмоқда. “Манчестер Юнайтед” ҳам кўп гол урадиган ҳужумчи сифатида Абрахамни кўзлай бошлади.

Ўз навбатида, англиялик футболчига ҳам қадимий Рим шаҳри ва пойтахтнинг фахри бўлган “Рома” жамоасида ўйнаш анча хуш келмоқда. Бугунги кунда кучли бешлик чемпионатларида ўйнаётган англиялик футболчилар орасида энг зўр тўпурар бўлиб турган Абрахам А Сериядаги самарадорлиги туфайли Англия терма жамоаси таркибига ҳам қайтганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ҳужумчининг ўзи Римдаги фаолиятидан мамнун эканини яширмаяпти.

- “Рома” биринчи марта менга алоқага чиққанида бу вариант тўғри келмайди, деган қарорга келдим. Бироқ, атрофдагилар юқори мақсадларини намойиш қилиб, сизни қадрингиз юқори эканини намойиш этган паллада, улар учун қўлингиздан келган барча нарсани амалга оширишни истаб қоласиз. Мен “Рома”га келишим билан ушбу жамоага меҳр қўйдим, - дейди Тэмми Абрахам.

“Рома”га Абрахам билан бир пайтда келган Элдорнинг омади юришмади. Ўтган мавсумда анча кучсиз жамоада ўйнаб, рақиблар дарвозасини саккиз маротаба ишғол қилган ҳамюртимиз бу гал етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Шомуродов  ички рақобатда англиялик юлдузга имкониятни бой бергани рост. Жозе Моуриньо  легионеримизни жамоаси катта фарқ билан ғалаба қозонаётган ўйинларда ҳам майдонга туширмай қўйди.

107858_7hdh32h

Балки ҳамюртимиз бошқа вариантларни кўриб чиқиши маъқулроқдир. Чунки португалиялик мутахассис фаолияти давомида Икер Касильяс, Маруан Феллаини, Бастиан Швайнштайгер, Кевин де Брюйне, Муҳаммад Салоҳ, Ромелу Лукаку ва яна бир неча салоҳиятли ўйинчиларнинг иқтидорини кўра олмаган. Ўз вақтида Моуриньо қўл остидан кетган бу ўйинчилар жаҳон футболида қандай марраларни забт этганини ҳаммамиз яхши биламиз.

Айни пайтда Жозе Моуриньо “Челси”да “нон” топа олмаётган яна бир ўйинчини Римга олиб келмоқчи.

Goal нашрининг хабар беришича, португалиялик мураббий эътиборига “аристократлар”ярим ҳимоячи Шарли Мусонда тушган.

25 ёшли футболчи анчадан бери ўйин амалиётисиз қолиб келмоқда. Табиийки, лондонликлар бу ўйинчи билан мавсум охирида якунланадиган шартномани узайтирмайди. “Рома” бельгиялик ярим ҳимоячини ёзда эркин агент сифатида бепул қўлга киритмоқчи.

1509623069_musonda

Мусонда жорий мавсумда “Челси”нинг иккинчи жамоасида атиги бир жуфт ўйинда кўриниш берди холом. Балки, Моуриньо уни ҳам юлдуз даражасига кўтариб юборишни режалаштираётгандир. Бу ёғини вақт кўрсатади.

Шомуродовни ўйнатмаётган Моуриньо Россия чемпионатида яна футболчи олмоқчи

Моуриньо Шомуродовдан воз кечдими?

Франциянинг кучли жамоаси “Рома” ҳужумчисини аниқ сотиб олади! У ким экан?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!