Абромович "Челси"ни сотувга қўйди

 Россиялик миллиардер Роман Абромович Лондоннинг “Челси” клуби эгаси жамоани сотишга қарор қабул қилди дея The Times нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Британия ташқи ишлар вазирлиги миллиардернинг визасини узайтирмагани сабабли ушбу қарорни қабул қилган.  

Айтиб ўтиш жоизки, бундай вазиятда Абромович Британия худудида ҳеч қандай тадбиркорлик фаолиятини олиб боролмайди ва жамоага ҳеч қандай инвестиция киритолмайди.

Маълумотларга кўра, “Челси”нинг нархи 1,2 миллиард еврога тенгдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!