Адама Траоре АПЛнинг бошқа бир клубига ўтмоқда

Аввалроқ, "Вулверхэптон" билан шартномасини узайтирмай, эркин агентга айланган Адама Траоре фаолиятини АПЛда давом эттирадиган бўлди. Футболчи учун "Фулхэм" жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Фабрицио Романо хабар беришича, испаниялик вингер билан лондонликлар келишиб олган. Мазкур трансфер амалга ошиш арафасида. Футболчини "Милан" ҳам ўз таркибига қўшиб олишга уринганди. Аммо у Италияга йўл олмади. 

Маълумот учун, Траоре "бўрилар" сафида 5 йил давомида тўп тепди. Унинг айни пайтдаги "трансфермаркт" порталидаги нархи 10 миллион еврони ташкил қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!