Адесанья Жон Жонсга жим кутиш кераклигини айтди

Ўрта вазнда UFC  чемпиони Исроэль Aдесанья яна бир бор ярим оғир вазн тоифасидаги чемпион Жон Жонсни жангга чорлади.

“Эртами-кечми у билан жанг қиламиз. Aммо мен ўз спортимни ҳурмат қиламан ва чемпионликни ҳимоя қиламан. Нега у чемпионликни қўлга киритиши биланоқ дарҳол оғир вазнга ўтмади?

Мен ўз ишимни қилмоқчиман. Aгар у мен билан жанг қилишни истаса, бизнинг вазнга ўтсин. Aгар, йўқ бўлса, жим бўлинг ва мен сизнинг вазн тоифангизга ўтгунимча кутинг”-деди Адесанья.

Аввалроқ, Жонс уни ярим оғир вазн тоифасига ўтмаслиги борасида фикр билдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!